25 ёшли самарқандлик қизнинг онасини калтаклагани бўйича ИИБ изоҳ берди
- 10.03.2022 10:47
- 1325
- Самарқанд
Ижтимоий тармоқларда “Қизи ўз онасини ураяпти" сарлавҳаси остида видео тарқалди.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа 2022 йил 14 февраль куни Самарқанд шаҳар "Боғибаланд" маҳалласида содир бўлган.
Самарқанд шаҳар "Имом Восе" маҳалласида яшовчи 1965 йилда туғилган Ҳ.Н. "Боғибаланд" маҳалласида яшовчи кенжа қизи, 1997 йилда туғилган И.Н.нинг хонадонига келиб, у билан ўзаро уй-жой масаласида тортишиб қолган. Оқибатда она ва бола ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Ҳолат Самарқанд шаҳар ИИБ 6-сон ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳужжатлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.