287 млн. сўмни тўлаган МЧЖ гаровдаги икки қаватли биносини сақлаб қолди

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 05.10.2023 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар “Э.Қ.А” МЧЖ ва қўшимча жавобгар М.А.лардан ундирувчи “Анорбанк” АЖ фойдасига жами 273.838.187 сўм кредит қарздорлиги ундириш белгиланган.

Ундирув гаровга қўйилган Самарқанд шаҳридаги “Икки қаватли бино”га қаратиш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгандан сўнг, ижро ҳаракатларига киришилган ҳамда қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Э.Қ.А” МЧЖ давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ўтганлиги сабабли, гаровга қўйилган “Икки қаватли бино”ни хатланган ва “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига сотувга чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан хабар топган “Э.Қ.А” МЧЖ рахбари дарҳол 273.8 миллион сўм кредит қарзини ва 14.2 миллион сўм ижро йиғимини тўлиқ тўлаб берган.

Тадбирлар давом этмоқда...

Сардор ШАКАРОВ,

Бюронинг Самарқанд шаҳар давлат ижрочиси.