6 нафар йўловчи бўлган “Damas” поезд вагони билан тўқнашди

Нукусда 6 нафар йўловчини олиб кетаётган “Damas” темир йўл кесишмасидан ўтаётганда тепловоз тортиб келаётган поезд вагони билан тўқнашган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 25 август куни соат 08:00 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи А 380 автомобиль йўлининг 767-километрида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Б. “Damas” автомобилини 6 нафар йўловчи билан бошқариб кетаётиб, темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланиш қоидаларини бузиши оқибатида тепловоз тортиб келаётган поезд вагони билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида ушбу автомобиль ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган.

Мазкур тўқнашув юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.