Болгарияда нотўғри эмлаш ўн минг киши ҳаётига зомин бўлгани ҳақида хабар берилди
- 29.07.2021 13:52
- 532
- COVID-19
Болгария соғлиқни сақлаш вазири Стоичо Кацаровнинг таъкидлашича, расмийларнинг коронавирусга қарши эмлашни ташкил қилишдаги хатоси ўн минг киши ҳаётига зомин бўлган. Унинг нутқини Nova телеканали намойиш этди.
Кацаровнинг таъкидлашича, кекса ва сурункали касалликларга чалинганларда вакцина вазиятни мураккаблаштириши эмлаш дастурида кўзда тутилмаган.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқинида ўлимнинг тахминан 80 фоизини қариялар ташкил этади.
"Бу ҳаётларни сақлаб қолиш мумкин эди", дея қўшимча қилди у.
Шунингдек, вазир логистика ёмонлиги ва вакциналар бўйича музокаралар пайтида Болгария кейинчалик етказиб беришда муаммолар бўлган AstraZeneca препаратини афзал кўрганлигини ҳам шундай хатолар сифатида айтиб ўтди.