Чақмоқнинг туҳфаси 

Атрофимиздаги олам сир-синоатларга тўла. Инсон ақл-идроки илм-фан қанчалик ривожланаётган бўлмасин, ҳали табиий жумбоқлар кўп.

Шундай ҳодисалардан бири ҳақида Герина ҳикоя қилади.

«...Ҳаммаси оддий ёз кунларидан бирида содир бўлди. Ёш оила табиат қўйнида дам олиш, дарёда чўмилиш учун яқиндаги баҳаво жойга йўл олди. Хушманзара жойга етганларида баланд дарахт ёнига жойлашишди. Атроф жуда гўзал эди, кутилмаганда чанг-тўзон кўтарилиб, кўз очиб бўлмай қолди. Осмон гулдираб, чақмоқ чақди. Кристина апил-тапил тўшакларни йиғиштирди. Оила машинага қараб югурди. Чақмоқ чақиб, ёмғир қуйди.

- Ойи, қуёнчам қани? Сендами?

Кристина қизалоғининг севимли қўғирчоғи қирғоқда қолганини англади.

- Хафа бўлма, қизим, сенга ундан ҳам яхшисини олиб бераман, - деди дадаси таскин бериб.

Бироқ Полина инжиқлик қилиб туриб олди:

- Менга бошқаси керакмас!

Қизалоқнинг онаси қўғирчоқни олиб келиш учун орқага қайтишдан бошқа иложи қолмади. У дарахт ёнига етганида кучли момақалдироқ гумбурлаб, яшин чақнади ва дарахт тепасига чақмоқ урилди. Аёл кучли оғриқ ҳис этиб, ҳушсиз ерга қулади…

Кристина кўзини очганда шифохонада ётарди, унинг тирик қолиши мўъжиза эди. Одатда яшин урган киши тирик қолмайди. Шифохонадан қайтгач, иккинчи куни қизи Полинани кийинтириб боғчага олиб бориш учун йўлга отланди. Бироқ эри ҳадеганда уйдан чиқавермади, телефонини қидириб тополмасди. Кристина асабийлашиб, уйга кирди, диванда ётганда телефонни зарда билан эрига узатди:

- Мана телефонингиз…

Алексей телефонни олар экан дод деб қўлини тортди. Кучли ток уришдан вужуди зирқираб кетди.

- Кристина, сен ток билан урдингми?..

Бу тасодиф деб ўйлашганди. Бироқ эртаси куни, ундан кейин бир неча марта шу ҳолат такрорланди. Кристинадаги бу ҳолат чақмоқ уриши оқибати эканлиги ҳақида шубҳа уйғотди: Аёл хонадонида аввало электрочойнак куйиб кетди, кейин соч қуритгич фен, дазмол куйди. Микротўлқинли учоқ ишдан чиқди. Кристина ақлдан озиш даражасига етди. Орадан анча вақт ўтди, аёл бундай ҳходиса ўта асабийлашганидагина рўй беришини сезиб қолди: “Эй, Худо, ўзинг асра!”.

Воқеа шу билан тугамади. Кристина ўзида одамларни даволаш хусусияти пайдо бўлганини билиб қолди. Бир куни Полинани тиш дўхтирига олиб бормоқчи эди, оғриқдан инграётган қизалоғининг жағини силаган эди, у дабдурустдан ўрнидан турди: “Ойи, тишим оғримаяпти”.

 … Яна бир воқеа рўй берди. Алексий қишда сирпаниб йиқилиб, оёғини шикастлаб олди. Оғриққа дош беролмай ингранарди. Кристина шикастни кўздан кечирди, ҳайрият, суяк синмабди. У оҳиста лат еган жойга қўлини босди. «Шу заҳоти кучли ва ёқимли иссиқни ҳис этдим», деб эслайди Алексий.

Ушбу воқеалардан кейин икки йил ўтди. Энди Кристина тиш оғриғи, оёқ-бўғинлари, кучли мушак шамоллашларини бир зумда даволовчи табибга айланди.

 Тоғаймурод Шомуродов таржимаси.