Энг узун номларга эга шаҳарлар

Шаҳарлар ажойиб, диққатга сазовор жойлари, бой маданий дастурлари, жонли тунги ҳаёти, гўзал ландшафтлари ва яна бошқа турли хил сабабларга кўра одамлар диққат-эътиборини тортиши мумкин.

Баъзи аҳоли пунктлари эса ўз номлари билан ажралиб туради улар бир сўздан иборат ва шунчалик узунки, кўплар улар номини тўғри талаффуз қилиш ёки ёзишда хато қилади.

Бугун сизни номларида оралиғи ёки тиниш белгиси бўлмаган, фақат битта сўз билан ёзиладиган дунёдаги энг узун номлари билан мақтанадиган шаҳарлар бўйлаб саёҳатга чорлаймиз.

Muckanaghederdauhaulia – 22 ҳарф (Ирландия)

Шотланд-гельс тилидан икки шўр сув кенглиги орасидаги чўчқахона деб таржима қилинадиган ажойиб сўз шаҳарнинг Камю кўрфазидаги ботқоқли ярим оролда жойлашганлигига ишора қилади.

Айтганча, агар оралиқлар ҳисобга олинмаса, Ирландияда Muckanaghederdauhauliaнинг рақобатчиси бор. Энг узун жой номи даражаси учун унга 23 ҳарфдан иборат Muiceanach idir Dhá Sháile қишлоғи рақиблик қилади. Бироқ, инглиз тилига таржима қилинганда, бу ном қисқароқ бўлиб чиқади, шунинг учун ҳозирча Muckanaghederdauhauliликлар ўзларини танловда ғолиб деб билишмоқда.

Parangaricutirimicuaro – 22 ҳарф (Мексика)

Мексикадаги бу шаҳарнинг номи кўпинча узун ва бемаъно тезайтишларда ишлатилади. Бир қанча халқ эртаклари ва шаҳар афсоналари ҳам шу жойлардан келиб чиққан.

Аслида, Parangaricutirimicuaro”нинг янада узунроқ 27 ҳарфдан иборат “Nuevo San Juan Parangaricutiroмуқобил номи бор. Nuevo "янги" деган маънони англатади ва бу аҳоли пункти 20-асрнинг ўрталарида Парикутин вулқони томонидан вайрон қилинган шаҳар ўрнида қурилган.

Верхненовокутлумбетьево – 23 ҳарф  (Россия)

Оренбург вилоятидаги шаҳарча 1780 йилда ташкил этилган. Бироқ, маҳаллий археологик топилмалар одамлар у ерда ўрта асрларда ва ҳатто бронза давригача кўчиб кириб, яшаганини кўрсатди. Бу ҳудуддан кўчманчи бошқирд қабилалари ва ўтроқ татар аҳолиси ҳам фойдаланган.

Gasselterboerveenschemond – 25 ҳарф (Нидерландия)

Gasselterboerveenschemond” аҳоли пункти Голландиянинг шимоли-шарқий Дренте провинциясида жойлашган. Вилоятда бир нечта қизиқарли қадимий артефактлар топилгани бу ҳудуднинг қадимий эканига ишора қилади. Ҳозирда “Gasselterboerveenschemondда атиги 40 киши яшайди. 

Äteritsiputeritsipuolilautatsijänkä – 35 ҳарф (Финляндия)

Финляндиянинг энг шимолий ва энг йирик Äteritsiputeritsipuolilautatsijänkä провинцияси Лапландиядаги Савукоски муниципалитетидаги кам аҳоли ботқоқли ҳудуд ҳисобланади. Бу жой Финландиядаги биринчи, шунингдек, Европадаги учинчи энг узун номли жойдир.

Tweebuffelsmeteenskootmorsdoodgeskietfontein – 44 ҳарф (Жанубий Африка)

Европадан Жанубий Африканинг шимоли-ғарбий провинциясида жойлашган Tweebuffelsmeteenskootmorsdoodgeskietfonteinдеҳқон шаҳарчасига ўтамиз. Унинг узундан-узун номи аслида Африка фольклорининг бир қисмига айланган ва том маънода "бир ўқ билан ўлдирилган икки буйвол" деб таржима қилинади.

Llanfairpwllgwyngyllgogerychwyrndrobwllllantysiliogogogoch – 58 ҳарф (Уэльс)

Мана, дунёдаги бир сўзли энг узун шаҳарга ҳам етиб келдик! Бу топоним уэльсча иборадан олинган қўшма сўз бўлиб, “Муқаддас Тисилио Қизил ғори черковининг қайноқ гирдоби ёнида жойлашган оқ ёнғоқ дарахти бўшлиғидаги Авлиё Мери черкови” деган маънони англатади. Расмий равишда, шаҳарнинг номи оддийроқ камтарона 20 ҳарфдан иборат Llanfairpwllgwyngyll.

Археологик қазишмалар бу ҳудудда одамлар неолит ​​даврида пайдо бўлганлигини кўрсатди. Аҳоли пунктининг номи ҳатто Civilization V компьютер ўйинида ҳам киритилган.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.