Эронда сув тошқинлари оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
- 05.08.2021 10:28
- 51
- COVID-19
Эроннинг Қизил Ярим Ой жамияти матбуот котиби Муҳаммад Ҳасан Қусиян маълум қилишича, кеча, 4 август куни Эроннинг учта вилоятида содир бўлган кучли тошқин оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, бедарак йўқолганлар бор.
Шарқий Озарбайжон, Ғарбий Озарбайжон, Теҳрон, Занжан, Семнан, Қазвин, Курдистон, Кирман, Мазандаран ва Ҳормозган вилоятларидаги Қизил Ярим Ой ишчилари қутқарув ишларини олиб боришмоқда.
Ҳаммаси бўлиб 978 киши қутқарилди, жароҳатланганлар бор.
Эронда бир ҳафтадан буён кучли ёмғир туфайли сув тошқинлари давом этмоқда ва шимолий ва шимоли-ғарбий вилоятларида сел тошқинлари содир бўлди. Улардан бирида, сел Ғарбий Озарбайжон провинсияси аҳоли пунктидаги кўприкни вайрон қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа