Эронликлар президентлик сайловларида қатнашишни хоҳламаяпти

Эронда янги президент сайланмоқда. Бу мамлакат ва Ғарб билан муносабатлар тарихида янги саҳифани очиши мумкинми?

Ҳасан Руҳоний ҳукумат тепасида бўлганида Эрон АҚШ билан ядровий келишувдан чиқди ва мамлакатни иқтисодий инқироз ва пандемия сабабли юзага келган муаммолар қуршаб олди. Бу каби ҳукумат ҳаракатидан ҳафсаласи пир бўлган сайловчилар сайлов участкаларига боришга шошилмаяпти. Ҳукумат сайловчиларнинг рекорд даражада кам иштирок этишига тайёрланмоқда.

"Эрон халқи – олдиндан айтиб бўлмайдиган одамлардир. Ишончим комилки, улар сўнгги дақиқаларда фикрини ўзгартиради ва сайловларда қатнашади, - дейди биолог ва тадқиқотчи Сайде Хай Али. - Диндор раҳбаримиз фармон чиқарганда, унинг барча издошлари ушбу фармонни бажариш жуда муҳим эканлигини билишади".

Активистка гапираётган диндор раҳбар - бу Оятуллоҳ Али Хоменеийдир. Мамлакатни амалда ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида бошқариб келаётган Эрон олий раҳбарининг таъкидлашича, эронликлар овоз бериши шарт. Ва у Теҳронда сайлов участкаси очилишига келиб намуна кўрсатди, сайловни бошлаб берди.

"Мамлакатнинг тақдири барча соҳаларда, жумладан, иқтисодиёт, маданият, хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш, Эрон халқи, жума куни Аллоҳ номи билан амалга оширадиган ҳаракатингизга боғлиқ. Сизнинг ҳузурингиз ва овозингиз мамлакат тақдирини белгилайди", деди Оятуллоҳ.

Хомнейи бу йил 82 ёшга тўлди, шунинг учун унинг ўрнида ворис танлаш масаласи турибди. Бу президентлик пойгасининг асосий фаворити - қаттиққўл Эбраҳим Раиси бўлади деб тахмин қилинмоқда. Оятуллоҳ сингари у ҳам Машҳад шаҳридан. Бундан ташқари, Олий суд раиси – Раиси Ғарбга қарши чиқишлари ва норозилик намойишларида қатъиятлилиги билан танилган. 1988 йилда у бир неча минг сиёсий маҳбусни ўлимга маҳкум этган "ўлим комиссиялари" аъзоларидан бири эди.

Эрон матбуоти бу сафар ҳам натижалар эълон қилингандан сўнг у мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган норозиликларни енгишга қодир эканлигини таъкидламоқда.

Дастлаб бир неча юз киши номзод сифатида рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилишди. Аммо Эрон Конституциясининг Васийлик Кенгаши бюллетенларда фақат тўрттасини қолдириб, барча мўътадил сиёсатчиларни четлаштирди. Шу сабабли, эронликлар сайловларни уйдирма деб сайлов участкалари ўрнига кўчаларга чиқишга тайёрланмоқда.