Газ қуйиш шохобчасидаги портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди

Бугун, 16 январь куни тахминан соат 11:30 ларда, Зарбдор тумани Янгиҳаёт маҳалласида жойлашган “Gaz manbai” МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шохобчасида таъмирлаш-пайвандлаш ишлари олиб борилаётганида келиб чиққан чақнаш оқибатида портлаш юз берган.

Натижада мазкур МЧЖ ишчиларидан, фуқаро 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.