Ҳар доим “ишлайдиган” ҳаётнинг олтин қоидалари
Бу қоидаларни ҳаётий ҳикоялар тўпламидан кўчириб олдим... қаршилик қила олмадим, уларни катта вараққа ёзиб олиб, ўзим ва оилам учун эслатма сифатида ошхонамиздаги бурчакка илиб қўйдим. Ушбу “Олтин қоидалар”ни сизларга ҳам илиндим. Ажабмаски, қоидалар кимгадир ёрдам берса...
Ўзаро муносабатлар қоидаси:
Бошқалар хатосини муҳокама қилишдан олдин, ўзингизга эътибор беринг. Лой ташлаган кишининг қўли тоза бўлмайди.
Ўрганиш қоидаси:
Ҳаётимизда учрайдиган ҳар бир инсон бизга ниманидир ўргатиш имкониятига эга.
Катта йўл қоидаси:
Бошқаларга уларнинг бизга нисбатан қилганидан кўра яхшироқ муносабат қила бошласак, биз юқори даражага ўта оламиз.
Бумеранг қоидаси:
Бировга ёрдам қўлини чўзганимизда, биз ўзимизга ёрдам бераётган бўламиз.
Болға қоидаси:
Бировнинг пешонасидаги чивинни ўлдириш учун ҳеч қачон болға ишлатманг.
Алмашинув қоидаси:
Бировни “ўтқизиб” қўйишдан олдин, унинг ўрнига ўзимизни қўйиб кўришимиз керак.
Аламзадалик қоидаси:
Дилсиёҳ киши аламини бошқалардан олади.
Харизма (шахсий жозиба) қоидаси:
Одамлар билмай туриб, ўзига қизиққан одамга қизиқиш билдиришади.
Ўн балл қоидаси:
Бировнинг яхши фазилатларига ишониш орқали одатда инсон, ўзининг энг яхши фазилатларини намоён қилиб қўяди.
Вазият қоидаси:
Ҳеч қачон вазият сиз учун ўзаро муносабатлардан кўра муҳимроқ бўлиб қолишига йўл қўйманг.
Камсуқумлик қоидаси:
Ўзи билан муроса қила олишликдаги қулайлик бошқаларга бизнинг ёнимизда ўзларини эркин ҳис қилишига ёрдам беради.
Ҳандақ қоидаси:
Жангга тайёргарлик кўраётиб, ҳандақни шундай қазингки, унда ўзингиз билан бирга дўстингиз ҳам сиғадиган бўлсин.
Ҳамкорлик қоидаси:
Ҳамкорликда қилинган иш ғалабага эришиш эҳтимолини оширади.
Чидамлилик қоидаси:
Ёлғиз саёҳат қилгандан кўра бошқалар билан қилинган саёҳат секинроқ ўтади. Агар узоққа бормоқчи бўлсангиз, бирга боринг, тез кетмоқчи бўлсангиз, ёлғиз юринг.
Бир танганинг икки томони қоидаси:
Ўзаро муносабатларнинг ҳақиқий синови нафақат дўстларимиз муваффақиятсизликка учраганда уларга қанчалик садоқатли эканлигимизда, балки улар муваффақиятга эришганида қанчалик хурсанд бўлганимизда билинади.
Мойиллик қоидаси:
Тенг бўлган шароитларда одамлар ўзларига ёқадиганлар билан ишлашга мойил бўлади, шароитлар тенг бўлмаганда ҳам, улар барибир шундай қилишади.
Қоидаларни Баҳора ёзиб олди.