Иштихондаги қотилликни содир этганлар ушланди
2019 йилнинг 15 май куни Қўшработ тумани ИИБ Навбатчилик қисмига Қўшработ тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган, фуқаро С.З. қўнғироқ қилиб, Қўшработ туманидаги “Олтин-мерос” фермер хўжалиги ер майдонида қаровсиз қолдирилган “Дамас” русумли автомашинаси ичида бир нечта шахсларнинг жасадлари ташлаб кетилганлиги ҳақида хабар қилган.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилган вақтда ушбу автомашина 1998 йилда туғилган, Иштихон тумани “Чимқўрғон” МФЙ “Чимқўрғон” қишлоғида яшовчи И.Ж.га тегишли, оқ рангли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Дамас” русумли автомашинаси бўлиб, унинг ичида автомашина эгаси И.Ж ҳамда оила аъзолари бирга яшовчилар, отаси 1969 йилда туғилган, Х.А, онаси 1974 йилда туғилган, Х.З, укаси 2002 йилда туғилган, И.А ҳамда кенжа укаси 2003 йилда туғилган, И.О.ларнинг мурдалари Қўшработ тумани “Боқичиғатой” маҳалласи ҳудудидан қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ушбу қотиллик жиноятини Иштихон туманида яшовчилар 1981 йилда туғилган Т.Ғ, 1995 йилда туғилган Э.Ш, 1993 йилда туғилган У.Ж ва Қўшработ туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Н.Х.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, далилий ашёлар олинган ва ушланганлар.
Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.