Жоржиядаги отишмада етти киши ҳалок бўлди
- 17.03.2021 15:22
- 61
- Хориж
АҚШнинг Жоржия штатидаги учта спа-салонда рўй берган отишма оқибатида 7 киши ҳалок бўлди ва 2 киши яраланди, деб хабар берди FОХ5.
Телеканал маълумотларига кўра, биринчи ҳодиса Чероки округида рўй берди. Номаълум шахс салонга кириб, ўт очган. Натижада уч киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди.
Кейинчалик Атланта полициясига яқин атрофдаги иккита «Gold Spa» ва «Aroma Therapy Spa»ларидаги отишма ҳақида хабар берилди. Полиция маълумотларига кўра, биринчи салондаги отишмада уч аёл, иккинчисида яна бир аёл ҳалок бўлган.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Чероки отишмасида гумондор ҳибсга олинган. FОХ5 хабарига кўра, қотил жиноят жойидан машинада қочишга уринган Черокее округидаги Вудсток шаҳрида яшовчи 21 ёшли Роберт Аарон Лонг бўлиб чиқди.