ЖССТ Хитойда аниқланган коронавирус пандемиясининг вужудга келиш сабабларини ўрганишни бошлайди
- 30.06.2020 21:30
- 136
- COVID-19
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус инфекциясининг вужудга келиш сабабларини ўрганиш учун Хитойга текширув гуруҳини юборади. Бу ҳақда ташкилот Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.
Гуруҳ COVID-19 инфекциясининг вужудга келиш сабабларини ўрганади. Мутахассислар гуруҳи келгуси ҳафтада Хитойга жўнаб кетиши кутилмоқда.
Тақдим этилган сўнгги маълумотга кўра, 30 июнь холатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 10 278 458 нафарга етган, 5 219 513 нафар бемор соғайган ва 504 936 нафар бемор вафот этган.