КХДР яна ракета учирди, Япония муносабат билдирди
- 05.01.2022 17:29
- 85
- Хориж
Япония бош вазири Фумио Кисида КХДР ракета синовларини давом эттираётганини қайғули ҳолат дея, Япония денгизи томон яна номаълум снаряд учирилишига муносабат билдирди, деб ёзади “ТАСС”.
Унинг сўзларига кўра, Токио КХДР томонидан амалга оширилган ракета учирилиши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишда давом этмоқда. Бироқ ҳозирча у қулаган жой, ракета парвози баландлиги ва бошқа тафсилотлар бўйича аниқ маълумотларни тақдим эта олмайди.
5 январь куни Жанубий Корея қуролли кучлари КХДР Япон денгизи томон номаълум снаряд отганини маълум қилди. Япония қирғоқ хавфсизлиги маълумотларига кўра, КХДР баллистик ракета учирган. Агентлик балиқ овловчи кемаларни вайроналарга яқинлашмаслик ва эҳтиёт чоралари ҳақида огоҳлантирди. Япония ҳукумати қошида ракета учирилиш ҳақида маълумот тўплаш учун фавқулодда штаб ташкил этилган.
КХДР охирги марта ракета синовларини ўтган йилнинг кузида ўтказган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа