Маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга кўра жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминоти ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектлари яхшиланади. Масъуллар жойларда аҳоли билан учрашиб, жорий йил якунига қадар маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар тўғрисида маълумот бериб, галдаги вазифалар муҳокама қилинди.
- Қарорга асосан ушбу дастурлар доирасидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” жамғармалари орқали молиялаштирилади, - дейди вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи И.Жабборов. - 2022 йилда ажратилиб, йил якунига қадар ўзлаштирилмасдан қолган маблағлар Давлат бюджетига қайтарилмайди ва ушбу маблағлар 2023 йилда дастурларда назарда тутилган объектларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлашга йўналтирилади.
Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳуқуқий ва экологик маъданиятни тарғиб қилиш бўлими ҳамда вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси масъуллари Пахтачи туманидаги “Ёбу”, “Ободон”, “Мирзо Олим” ва “Мирзо Улуғбек” номли маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйча бажарилаётган ишлар, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилаётган тадбирлар билан танишди. Шунингдек, келгуси режалар муҳокама этилиб, муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бу каби ўрганишлар Нуробод туманида ҳам олиб борилди.