Раисий Эрон президенти лавозимига киришди

Иброҳим Раисий расман Эроннинг саккизинчи президенти бўлди. Инаугурация маросимида у Эрон расмийлари АҚШнинг Теҳронга қарши санкцияларини бекор қилишга олиб келадиган ҳар қандай дипломатик режани қўллаб-қувватлашини айтди. Президент Эрон ядровий дастури тинчликка мутлақо таҳдид солмаслигини таъкидлади.

БМТ Раисийнинг мустақил тергов қилинишини талаб қилган. Ташкилот уни 1980 йилларда эронлик сиёсий маҳбусларни қатл қилишда иштирок этганликда гумон қилмоқда. Раисий сайланишидан олдин Эрон суд тизими бошлиғи, Теҳрон бош прокурори ва прокурор бўлиб ишлаган.

2017 йилда Раисий Эронда бўлиб ўтган президентлик сайловларида қатнашди, лекин иккинчи муддатга қайта сайланган Ҳасан Руҳонийга ютқазди. Бироқ 2019 йилда у суд ҳукумати бошлиғи этиб тайинланди. 2021 йилги сайловда иштирок этиш учун иккинчи уриниш қилди ва унда ғалаба қозонди.