Самарқандда бугун яна тўққиз нафар беморлар соғайиб, тузалганларнинг умумий сони 103 нафарга етди

Самарқанд вилоятида 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (3 нафари Тойлоқ туманидан, яна 3 нафари Оқдарё туманидан, 2 нафари Пайариқ туманидан ва 1 нафари Самарқанд шаҳридан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 3 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги эса 9 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 204 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, улардан ҳозиргача 103 нафар бемор бутунлай ушбу инфекциядан соғайди. Айни пайтда вилоятда 101 нафар бемор даволанмоқда.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2055 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.