Самарқандда май ойининг дастлабки декадасида қанча ёғ ва шакар мақбул нархларда савдога чиқарилган?
- 12.05.2021 14:14
- 47
- Долзарб
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармаси zarnews.uz.га қуйидагиларни маълум қилди:
Қайд этилишича, барча деҳқон бозорларига вилоят ҳокимлиги тақсимоти асосида 14 та ишлаб чиқарувчи ҳамда 21 та улгуржи савдо корхоналари бириктирилган.
Департамент ходимлари томонидан уларга ўз маҳсулотларини тегишли бозорларда биринчи қўл тамойилида сотишлари учун қулай шароитлар яратилган.
Ўз навбатида тизим ходимлари пахта ва ўсимлик ёғи, шакар маҳсулотларини аҳолига арзон нархларда етказиб берилиши юзасидан кунлик назорат ўрнатган.
Таҳлилларга кўра, май ойининг ўтган 10 кунида 75,2 тонна пахта ёғи, 15,6 тонна ўсимлик (писта) ёғи ва 23,5 тонна шакар маҳсулотларини мақбул нархларда савдога чиқарилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа