Ургут туманида “марихуана” сотилишининг олди олинди

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ва божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Ургут тумани Торинжак маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1981 йилда туғилган, Ургут тумани Бешкапа қишлоғида яшовчи фуқаро А.К. тадбирда харидор сифатида жалб қилинган божхона ходимига тахминан оғирлиги 1 килограмм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 35.000.000 сўмга сотишга келишиб, шундан 15.000.000 сўм пул маблағини санаб олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Бундан ташқари, холислар иштирокида 2 дона рангсиз, 2 дона кўк рангли, 3 дона қора рангли целлофан пакетларга жойланган “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар муҳрланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, тадбир вақтида ҳужжатлаштириб олинган яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли қуруқ ҳолдаги гиёҳванд моддасига ўхшаш воситасининг жами соф оғирлиги 1 килограмм 105,27 грамм “марихуанна” гиёҳванд моддаси турига кириши кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда олинган далилий ашёнинг манбасини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.