Ургут туманида яшовчи фуқаро ўз хоҳиши билан “марихуана”ни топширди
Ургут тумани Сариқтепа маҳалласида яшовчи фуқаро А.Р.нинг яшаш уйига борилганда, ушбу фуқаро ўз хоҳишига кўра яшаш уйи оғилхонасидан икки дона қора рангли целлофан пакетларга ўралган қуруқ ҳолдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни тақдим қилган ва улар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра, А.Р.дан далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, ушбу моддалар “марихуана” гиёҳванд моддаси турига киришлиги ва умумий соф оғирлиги 130,7 граммни ташкил қилишлиги кўрсатилган.
ИИВ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.