Ургутда “свет” ёнди!

Аввал хабар берганимиздек, Ургут туманида ёғингарчиликлар келтириб чиқарган ноқулайликлар оқибатида электр энергияси узилганди.

Ургут туман электр тармоқлари корхонасидан бизга маълум қилишларича, кеча кечки пайт ноқулай об-ҳаво туфайли юзага келган муаммоларнинг асосий қисми бартараф этилган. Ҳозирги ҳолатда Ургут туманининг аксар ҳудудларида узлуксиз электр энергия етказиб бериш тикланган. Баъзи бир мураккаб ҳудудларда туман ЭТК ходимлари иш олиб боришмоқда ва яқин вақтда у ҳудудларга ҳам узлуксиз электр энергияси узатила бошланади.

Вазиятни вилоят ЭТК бош муҳандиси Комил Оқилов Ургут туманига келиб назорат қилмоқда.

Буни махсус мухбиримиз ҳам тасдиқлади.