Халқ таълими вазирлиги Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан челленж эълон қилди
- 25.09.2019 17:42
- 346
- Таълим
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан #ustozgaehtirom челленжини эълон қилади.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамида ҳар биримиз устозларимизни касб байрами билан қутлаймиз ва уларга эҳтиром кўрсатамиз.
#ustozgaehtirom челленжи доирасида ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирган ҳолда Сиз эришган ютуқларда уларнинг ўрни ҳақида видео ва матн шаклидаги мурожаатлар Facebook, Instagram, Youtube ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларда #ustozgaehtirom хэштеги билан эълон қилиниши лозим. Шу билан бирга, ҳар бир челленж иштирокчиси ўз яқинларидан камида уч нафарини устозга эҳтиром кўрсатиш учун чақириши керак.
Мазкур челленжнинг асосий мақсади жамиятимизда ўқитувчи ва мураббийларга эҳтиром юқори эканини кўрсатишдир.