Хайрли тонг азизлар!

2 март – Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотига (БМТ) аъзо бўлган кун

Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) — ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган халқаро ташкилот. 1945 йилда тузилган БМТни барпо этиш ҳақидаги қарор собиқ иттифоқ, АҚШ, Англия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги кенгашида 1943 йилда, Устави эса Сан Франциско конференциясида 1945 йилда қабул килинди. БМТ Уставига дастлаб 51 давлат имзо чеккан. 2000 йилда эса уларнинг сони 189 га етди. БМТнинг доимий иш ўрни (штаб квартираси) — Нью-Йорк шаҳридир.

БМТ Уставида кўрсатилганидек, у халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенг ҳуқукли бўлиши ва ўз такдирини ўзи белгилаши қоидасига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатларини ривожлантиришни, иқтисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал этишда халқлар ўртасида ҳамкорлик бўлишини таъминлашни кўзда тутиб, шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ ҳисобланади.

2000 йил 6-8 сентябрда БМТнинг 55-сессияси доирасида «Минг йиллик саммити» бўлиб ўтди. Унда 155 дан ортиқ мамлакатнинг давлат ва ҳукумат бошлиқлари иштирок этди. Мазкур анжуманда умумбашарий аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий, экология ва хавфсизликка доир муаммолар муҳокама қилиниб, янги юз йилликнинг дастлабки йилларида амалга оширилиши мўлжалланаётган тадбирлар белгиланди. Саммит иштирокчилари якдиллик билан кабул қилган декларацияда Бош Ассамблея ва БМТ бошқа органлари қарорлари амалда бажарилишида ёрдам беради. Котибият қуйидаги департаментлар ва бошқармаларга бўлинади:

• Сиёсий масалалар ва Хавфсизлик Кенгаши ишлари департаменти;
• Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти;
• Васийлик ва ўз-ўзини бошқармайдиган ҳудудлар департаменти;
• Назорат бошқармаси;
• Ходимлар бошқармаси;
• Бош котибнинг маъмурий идораси;
• Ижтимоий ахборот бошқармаси;
• Конференцияларга хизмат қилиш бошқармаси;
• Умумий хизмат бошқармаси;
• БМТнинг Женева бўлими.

БМТ сессияси йилда бир марта чақирилади. Хавфсизлик Кенгашининг ёки БМТ аъзолари кўпчилигининг талаби билан ҳар қандай масала юзасидан махсус сессиялар чақирилиши мумкин. БМТнинг расмий тиллари — инглиз, француз, рус, испан ва хитой тиллари бўлиб, инглиз, француз, испан тилларида иш юритилади.

Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилганидан кейин кўп ўтмай — 1992 йил 2 мартда БМТга аъзо бўлди. Шу куни БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилди. БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди (1993 йил 24 август). БМТда Ўзбекистон Республикаси ваколатхонаси иш бошлади. Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти — ЮНЕСКОга ҳам аъзо бўлди.

Ўзбекистон ўз овози ва мавқеига эга бўлган аъзо сифатида БМТ олдига муҳим ва долзарб масалаларни қўймоқда. БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида бу энг нуфузли халқаро ташкилотнинг мақсад ва қоидаларига қатъий амал қилмоқда.