Хитой Ҳиндистоннинг қуролланишига қарши

“Дейли экспресс” газетасининг ёзишича, яқинда Ҳиндистон 2,5 миллиард долларга Россиядан қурол сотиб олишни маъқуллади. Россия ҳиндларга янги қуроллар етказиб беришда азалдан йирик таъминотчи ҳисобланади. Хусусан, ҳиндлар 33 та қирувчи самолёт сотиб олиш ва 59 та самолётни модернизациялашни мўлжаллаяпти.

Пекин Деҳли ва Москва ҳамкорлигидан шунчалик ғазабландики, хатто Россия билан урушишга ҳам тайёр. Хитой ОАВ навбатдаги можаро материаллар сериясини эълон қилди. Уларда Ҳиндистон сотиб оладиган Россия қуроллари камситилишига уринилади. Жумладан, Avia.pro сайти Хитойнинг Россия Т-90 танки Ҳиндистон иқлим шароитида ишлатилишига мутлақо яроқсиз экани ҳақидаги сафсатасини такрорлади. Йирик Хитой ахборот бренди Sohu эса гўёки кучли жала қуйилиши оқибатида ҳиндлар харид қилган Т-90 танкининг электр симлари ночорлиги туфайли электрон ускуналари ишдан чиққанлигини ёзади.

Хитойликлар ҳатто 32 та шундай танк ишдан чиққанини ҳам билган эмиш. Гап шундаки, Хитой Россиянинг дунёда тенги йўқ қудратли қуролларига Ҳиндистоннинг чегара можароларини қўзғашидан хавотирда.

“Мир новостей” (2020 й, 28-сон) ҳафтаномаси аосисда Т.Мурод тайёрлади.