Яқин беш йил ичида иссиқ рекорд даражага кўтарилади
- 27.05.2021 15:39
- 155
- Долзарб
Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) маълумотларига кўра, Буюк Британиянинг Метеорологик хизмат идораси томонидан ўтказилган тадқиқотлар келгуси беш йилнинг камида бирида иссиқ рекорд даражага етишини кўрсатди.
Тадқиқотга кўра, "2021-2025 йилларда камида бир йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлиши эҳтимоли 90 фоизни ташкил этди", дейилади БМТ сайтида.
Шундай қилиб, иссиқ йилда ҳарорат 2016 йил кўрсаткичларидан ошиб кетади. Таъкидланишича, жаҳон ўртача йиллик ҳарорати цельсий бўйича 1,5 индустриал даражага кўтарилади.
"Ҳарорат кўтарилиши музларнинг тез эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши, экстремал об-ҳаво шароитини келтириб, озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқ, атроф-муҳит ва барқарор ривожланишга таъсир этади", деди ЖМТ бош котиби Петтери.
Теглар:
иқлим
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа