ЙТҲ оқибатида 2 ёшли гўдак ҳаётдан кўз юмди

Кеча, 27 май куни соат 09:00 да ҳайдовчи, 22 ёшли Н.Т. бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашинасида Китоб тумани Искана қишлоғининг ички йўлидан ҳаракатланиб келаётган вақтда автомашинанинг олд томонида ўйнаб юрган вояга етмаган 2 ёшли С.М.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Оқибатда вояга етмаган С.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.