Туркия қўшинларини Афғонистондан олиб чиқа бошлади
- 26.08.2021 21:05
- 23
- Хориж
![](https://static.zarnews.uz/crop/b/7/720__80_b7dd5b9715d35b99c9b055aa1f4673a5.jpg?img=self&v=1629994271)
Туркия Мудофаа вазирлиги Афғонистондан 600 аскарини олиб чиқиш бўйича операция бошланганини эълон қилди. Тегишли маълумотлар мудофаа вазирлигининг Twitter саҳифасида пайдо бўлди.
Баёнотдан келиб чиқадики, Туркия қуролли кучлари бўлинмаларини эвакуация қилиш қарори "турли алоқалар ва мавжуд вазиятни баҳолагандан сўнг қабул қилинган".
“Туркия армияси Афғонистондаги бурчини муваффақиятли бажариб, ватанига шараф билан қайтмоқда. Музокараларда мавжуд вазият ва шароитлар баҳолангандан сўнг турк ҳарбийларини эвакуация қилиш бошланди ”, дейилади вазирлик хабарида.
Август ойи бошида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон муаммоларни биргаликда ҳал қилишни бошлаш учун «Толибон» террорчилик ҳаракати аъзолари билан музокара столига ўтиришга тайёрлигини тан олди.
15 августда «Толибон» Қобулга кириб, Афғонистон ҳудудини тўлиқ назорат қилишини эълон қилди. Шунингдек, улар тез орада Афғонистон Ислом Амирлиги ташкил этилишини билдиришди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Айтинг, соғинмаган борми баҳорни?
- Бугун, 17:26
- Мутолаа
Абитуриент “катта”ми ёки ўқитувчи?
- Бугун, 16:58
- Таълим