Абитуриент киритган маълумотларини 20 июлгача таҳрирлаши мумкин
- 29.06.2022 22:48
- 72
- Таълим

Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев абитуриентларнинг онлайн рўйхатдан ўтиши билан боғлиқ масалаларга изоҳ берди.
- Абитуриент my.dtm.uz ёки my.gov.uz сайтлари орқали тест синовини топширишда ўзига маъқул ҳудуд, фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача таълим йўналишини танлайди;
- агар абитуриентнинг имтиёзи бўлса, у имтиёзлар бўлимида автоматик равишда чиқади (агар чиқмаса, абитуриентга имтиёзни тақдим этган вазирлик ва идорага мурожаат қилиши керак);
- чет тиллари бўйича миллий ёки халқаро сертификат мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар абитуриент томонидан қўлда киритилади. Ушбу маълумотлар текширилади;
- абитуриент киритган маълумотларини 20 июлгача таҳрирлаши мумкин (масалан, таълим йўналишини ўзгартириш, шу вақтда чет тилидан сертификат олса, уни киритиш, тест синови топшириш ҳудудини ўзгартириши мумкин).