АҚШда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 2 миллиондан ошди

Бу ҳақда 11 июн куни АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълум қилди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, АҚШда COVID-19 инфекцияси аниқланган беморлар сони 2 000 464 нафарга етган. Улардан 533504 нафар бемор тузалган ва 112908 нафар бемор вафот этган.

Айни вақтда коронавирус инфекцияси ҳолати бўйича АҚШ мутлақ етакчилик қилмоқда. АҚШдан кейинги ўринларни Бразилия - 772416 нафар касалланиш ҳолати ва Россия – 493023 нафар касалланиш ҳолатлари билан банд этиб турибди.