Бешта муҳим ташаббус Оқдарёдаги муассасаларда қандай тадбиқ этиляпти?

Оқдарё туманида туман мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан “5 та муҳим ташаббус - маънавий етук баркамол шахс кафолати” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Унда тумандаги барча давлат мактабгача таълим ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 5 та муҳим ташаббус бўйича ўзлари тайёрлаб келган кўргазмалари билан иштирок этди.

Тадбир давомида болажонлар Ватан, она ҳамда бахтли болаликни тараннум этувчи шеърлар айтди, қўшиқлар куйлади, спорт чиқишлари намойиш этди.

Тадбирда Оқдарё тумани ҳокими Ф.Абилов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси мутахассислари иштирок этди.

- Бундай кўргазмаларни ташкил этилиши болаларнинг дунёқарашини ўстиради, фикрлаш қобилиятини ривожлантиради, уларни ҳар томонлама камол топган ҳолда мактаб таълимига тайёрлашда муҳим роль ўйнайди, - деди Ф.Абилов.