Болгариядаги халқаро футбол мусобақаси ғолибларини Самарқанд шаҳар ҳокимлиги тақдирлади

Болгариянинг Обзор ва Бяла шаҳарларида ўтказилган “Қора денгиз кубоги” халқаро футбол мусобақасида ғолиб бўлган Самарқанд шаҳридаги “Умид” болалар футбол клуби жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳри ҳокими Б.Облоқулов жамоа мураббийлари ва футболчиларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширди.

Клуб бош мураббийи Умид Хотамовнинг таъкидлашича, мусобақада самарқандлик ёш футболчилар жамоаси 5 давлатдан келган тенгдошларига қарши тўп суришган ва муваффақият қозонган.

Шунингдек, тадбирда Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида катталар ва ёшлар, имконияти чекланган болалар ўртасида спортнинг армрестлинг тури бўйича ўтказилган XV Осиё чемпионатида муносиб иштирок этган самарқандлик спортчилар ҳам тақдирланди.