Булунғур туманида тадбиркордан 5 млн сўм ундирмоқчи бўлган электромонтёр ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Булунғур тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда “Булунғур” участка электромонтёри Б.М., тадбиркорга тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги ҳолати юзасидан тузилган далолатномага асосан 22 млн сўм зарар ҳисобланишини ва компьютер базасига киритилишини олдини олиш, қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали 3 млн зарарни компьютер базасига киритиб бериш эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.