"Динамо" муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритди

Бугун Пролиганинг 21-тури доирасида "Динамо" ўз майдонида "Ғиждувон" клубини қабул қилди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 39 ва 92-дақиқларида Дилшод Раҳматуллаев дубль қайд этган бўлса, 88-дақиқада Ҳазратжон Турсунқулов ҳамда 90+5-дақиқада Дэррик ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 4:0.

Шу тариқа," Динамо" 41 очко жамғариб, турнир якунига яна бир тур қолганда муддатдан аввал расман Суперлигага қайтди.

Вадим Абрамов шогирдлари 19 октябрь куни "Насаф"га қарши Ўзбекистон кубоги ярим финалида тўп суради. Финал йўлланмаси учун баҳс Қаршида ўтади.