Эрдўғоннинг сайловлардаги асосий рақиби 110 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин: даъволар сони 28 тага етди
2023 йилги президентлик сайловларида иштирок этган Туркиянинг мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли ўзига қарши очилган 28 та даъво бўйича тергов доирасида ҳибсга олиниши мумкин, деб хабар берди Cumhuriyet телеканали.
Телеканалнинг тушунтиришича, Киличдароғлу президентликка номзодини қўйгани учун бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтаётган парламент сайловларида қатнаша олмаган, натижада депутатлик дахлсизлигидан маҳрум бўлган.
Телеканал маълумотларига кўра, Киличдароғлу жами 110 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Мухолифат етакчисига қарши даъволарнинг аксарияти амалдаги президент Эрдўғонни ҳақорат қилиш билан боғлиқ.
Шу билан бирга, ТАСС ўз манбаларига таяниб, туркиялик сиёсатшуносларнинг фикрича, мухолифат етакчисининг жавобгарликка тортилиши даргумон, чунки бу мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин.
Туркияда президентлик сайловлари 2023 йил май ойи ўрталарида бўлиб ўтди. Биринчи турда Эрдўғон 49,35 фоиз, Киличдароғлу эса 45 фоиз овоз олган. Ғалаба қозониш учун Эрдўғонга 50 фоиздан кўпроқ овоз керак эди, шу боис иккинчи тур бўлиб ўтди, унинг натижалари 28 май куни Туркия Марказий сайлов комиссияси томонидан сарҳисоб қилинди. Эрдоғон 52,14% овоз билан ғалаба қозонган бўлса, Киличдароғлу 47,86% овоз олган эди.