Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркинжон Турдимов янги лойиҳа бошлади: Сиз Самарқандни севасизми?

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов яна бир ташаббусга қўл урди. Вилоят аҳлига “Сиз Самарқандни севасизми? Самарқанднинг бугуни ва эртасига бефарқ эмасмисиз? Самарқанд яна ҳам обод, кўркам, чин маънода ер юзининг сайқали бўлишини истайсизми?” деган саволлар билан мурожаат қилиб, http://sqabul.uz/ сайти орқали ўз фикр, ташаббус ва ғояларини билдиришларини сўради.

“Балки, сизни вилоятимиз ҳаёти билан боғлиқ бирор муаммо, нуқсон, камчилик ташвишлантирар. Ҳеч иккиланмай ёзиб юборинг, масалага биргаликда ечим топамиз!

Унутманг, жамоатчилик назоратисиз ҳеч бир соҳа ва тармоқда кутилганидек, халқни рози қиладиган ўзгариш қилиш қийин. Шунинг учун ҳаммамиз биргалашиб юрт равнақига ҳисса қўшайлик, муаммоларни биргаликда ҳал қилайлик!

Самарқандни шу заминда яшовчи, уни севувчи, эртасига бефарқ бўлмаган кишилар ривожлантиради.   

Сиз бизнинг сафимиздамисиз?” деб ёзади Э.Турдимов.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 26 ноябрь куни ўтказилган навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими ҳудудларни янада обод қилиш, жойларда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишга жамоатчилик назорати имкониятларидан самарали фойдаланиш ва бунинг учун электрон платформа яратиш зарурлигини таъкидлаганди.