Эрон уранни бойитиш режаларини ошкор қилди
Эрон вице-президенти, Атом энергияси ташкилоти (АЭТ) раҳбари Муҳаммад Эслами уранни бойитиш режаларини ошкор қилди. Унинг сўзларига кўра, Эрон расмийлари тўйинганлик даражасини 60 фоиздан оширмоқчи эмаслиги ҳақида маълум қилишди, деб ёзади “РИА Новости”.
Венадаги музокарачилар бир келишувга келмаса ёки Вашингтон Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (ҚКҚҲР)га қайтиб, Теҳронга нисбатан санкцияларни бекор қилмаган тақдирда ҳам Эрон уранни 60 фоиз бойитиш даражасидан оширмасликка ваъда берадими? "Йўқ!", - деб жавоб берди Эслами тегишли саволга.
Эрон уранни бойитиш саноат, ишлаб чиқариш, мамлакатнинг зарур товарларга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун эканини айтмоқда.
Аввалроқ МАГАТЭ Эроннинг Натанз шаҳридаги ядровий иншоотда уран 60 фоизгача бойитилганини тасдиқлаган эди.
Маълумки, 2015 йилда Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция ва Эрон ядровий битимни имзолаганди. Бу Эроннинг ядровий дастурини чеклаш эвазига санкцияларни бекор қилишни англатарди. Бироқ, 2018 йил май ойида АҚШнинг собиқ президенти Трамп мамлакат битимдан чиқишини эълон қилди ва Теҳронга қарши санкцияларни тиклади. Шундан сўнг маълум муддат ўтиб Эрон уранни бойитишини эълон қилди.