Эронда яна уч киши ўлимга ҳукм қилинди

Эрон судлари оммавий норозилик намойишлари иштирокчиларига яна учта ўлим ҳукмини чиқарди.

Улардан бири милиционерни ўлдиришда, иккинчиси ҳуқуқ-тартибот органи ходимини яралаш ва ўт қўйишда, учинчиси тартибсизликлар уюштиришда ва катта миқдорда моддий зарар етказишда айбдор деб топилган.

Ўтган ҳафта ҳам суд намойишчиларга яна иккита ўлим ҳукмини чиқарди. Теҳроннинг таъкидлашича, буларнинг барчаси дастлабки ҳукм бўлиб, улар устидан апелляция берса бўлади.

Шунингдек, аввал хабар берганимиздек, ўлим жазосига ҳукм қилинганлар орасида намойишчиларни фаол қўллаб-қувватлаган Эрон футбол юлдузи Али Дайи ҳам бор. Кейинчалик бу хабар рад этилди, аммо ҳали ҳам ишончли маълумот йўқ.

БМТ ва халқаро ташкилотлар Эрон расмийларига намойишчиларни таъқиб қилишни тўхтатиш учун бир неча бор мурожаат қилган. Эронлик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, икки ой ичида 2000 дан ортиқ одам ҳибсга олинган, уларнинг кўпчилиги қийноққа солингани айтилади. Тўқнашувлар натижасида 320 дан ортиқ намойишчи ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳалок бўлгани маълум қилинган.