Европада чўғдек ёз, Аргентинада қорли қиш
- 03.07.2025 16:49
- 8
- Хориж

Европада иссиқ "чўққисига чиқди" ва май охири, июнь боши кузатувлар тарихида рекорд даражадаги энг иссиқ ойлардан бири деб тан олинди.
Ана шундай аномал иссиқ Испания, Португалия ва Англияда ҳукм сурмоқда. Францияда максимал даражада хавфлилик даражаси эълон қилинган. Эйфель минораси ташриф буюрувчилар учун ёпилган.
Бир неча кишининг ҳаётига зомин бўлган бундай иссиқлик тўлқинлари ҳозир тез-тез содир бўлмоқда ва узаймоқда, дейди мутахассислар.
Европа ғайритабиий иссиқдан азият чекаётган бир пайтда Аргентинада пляжда этик кийган маъқул. У ерда ҳозир қиш бўлса-да, қирғоқ 34 йил ичида биринчи марта қор билан қопланди. Аҳоли ноёб томошадан завқланмоқда.
Теглар:
Европа
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Оёққа туриб олай..."
- Бугун, 17:56
- Мутолаа
ЖССТ янги эпидемия ҳақида огоҳлантирди
- Бугун, 14:35
- Саломатлик