Фуқародан 500 та ниқоб, 66 дона антисептик восита олиб қўйилди
Мамлакатимизда коронавирус туфайли эълон қилинган карантин пайтида озиқ-овқат маҳсулотолари ва зарур тиббий буюмлар нарх-навоси ошиб кетишининг олдини олиш бўйича Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан “Самарқанд Шодиёнаси” савдо мажмуасига туташ ҳудудида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро Ж.К. давлат рўйхатидан ўтмасдан, ҳар хил гигиеник товарлар савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Натижада, ундан 1592,0 минг сўмлик 500 дона ниқоб, 66 дона антисептик маҳсулот ва 100 дона резинали қўлқоп вақтинчалик сақлаш учун далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
“Сиёб деҳқон бозори” МЧЖ худудида ўтказилган назорат тадбирида ҳам бир қатор фуқароларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди. Жумладан, Б.Б. тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан қишлоқ хўжалиги махсулотлари савдоси билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди. Ундан 650,0 минг сўмлик 56 килограмм помидор ва 10 килограмм бодринг вақтинчалик сақлаш учун далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Шунингдек, Ф.Б.нинг ҳам тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан қишлоқ хўжалик маҳсулоти савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Натижада фуқародан 370,0 минг сўмлик 37 килограмм помидор олиб қўйилди.
Таъкидлаш лозимки, назорат тадбирларида фақат ноқонуний савдо фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар фаолиятига чек қўйилмоқда.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.