Жомбойда "ҳудудгаз" ходими истеъмолчидан пул олаётганида қўлга олинди
- 26.04.2024 17:04
- 516
- Самарқанд
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудгаз-Самарқанд” ГТФ туман бўлими ходими С.Қ. фуқаро М.М.нинг ишончига кириб, унинг хонадонини газ тармоғига қайта улаб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 250 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда Бош прокуратура департаменти.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Фаррошни эмас, ўзингизни қадрланг!
- Бугун, 16:07
- Жамият
“Охранка”ни титратган мақола
- Бугун, 15:11
- Мутолаа