Каттақўрғонда Наврўз марафони ғолиблари тақдирланди

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш тарзига айлантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан  “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан шаҳардаги Амир Темур кўчасида “Наврўз —2019 марафони” бўлиб ўтди. Марафонда 800 нафар ўқувчи ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.