Коронавирус қурбонлари сони бўйича Бразилия иккинчи ўринга кўтарилди

Бразилия коронавирус қурбонлари сони бўйича Буюк Британияни ортда қолдириб иккинчи ўринга кўтарилди, бу ҳақда Reuters нашри маълум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунга қадар лотин америкасининг ушбу мамлакатида жами 828810 нафар коронавирус ҳолати қайд этилган бўлиб, 41828 нафар бемор вафот этган. Сўнгги 24 соат ичида янги касалланганлар сони деярли 26 минг нафарга ошган ва 909 нафар бемор коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этган.

Олдинроқ Бразилия ҳукумати соғлиқни сақлаш сайтида коронавирус ҳақида бериб бориладиган кунлик маълумотлар берилишини тўхтатган эди. Мамлакат Президенти Жаир Болсонарунинг сўзларига кўра, тақдим этилаётган кунлик маълумотлар ҳақиқий ҳолатни аниқ кўрсата олмаган.