«Машъал» тарбияланувчиси 100 миллион сўм хайрия қилди

«Машъал» ПФК тарбияланувчиси, Муборак ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида таҳсил олган футболчи Отабек Шукуров карантин вақтида муҳтож оилаларга ёрдам бериш учун 100 миллион сўм хайрия қилди.

БААнинг «Шаржа» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси О.Шукуров коронавирус туфайли юзага келган вазиятда қийин аҳволда қолган оилаларга ёрдам бериш мақсадида 100 миллион сўм ажратди.

Шукуров ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзмоқда. Отабек кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, уларни карантин даврида ишсиз қолган муҳтожларга тарқатмоқда.