Меҳнат мигранти ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилади. Энди у қайси солиқларни тўлайди?
Ижтимоий тармоқларда ушбу масалада айрим тушунмовчиликлар бўлаётгани сабабли, масалага бироз ойдинлик киритишга эҳтиёж туғилди.
⚠️ Ўзини ўзи банд қилган шахслар даромад солиғи тўламайди, ижтимоий солиқни эса пенсия олиш учун иш стажига эҳтиёж сезсагина тўлайди.
🗓 2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади.
❕Уларга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.
📘 Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.
➡️ Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун камида БҲМнинг 50 фоизи ҳажмида (111 минг 500 сўм) белгиланган.
❌ Агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.
❗️Кўриниб турибдики, меҳнат мигрантларининг ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилиши уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган.