Мексика полицияси картелларга пуллаш ва журналистларга жосуслик қилиш учун дастурий таъминот харид қилган

Мексика ҳукумати жиноятчиликка қарши кураш ниқоби остида жосусларга қарши дастурий таъминот (ДТ)ларни сотиб олиб, улардан журналист ва фаолларни кузатишда ҳамда картел (монополистик бирлашманинг энг оддий шакли)ларга кузатув хизматларини кўрсатишда фойдаланишган ёки ДТларни уларга олибсотарлик йўли билан сотган. Буни халқаро "Forbidden Stories" тадқиқотчи журналистлар тармоғи аниқлади.

Полициянинг ҳаракатлари 2012 йилдан буён маълум. Коррупция ва ҳукуматнинг жиноий гуруҳлар билан алоқаси юзасидан олиб борилган терговлардан сўнг ўнлаб журналист ва фаоллар ўлдирилди. Расмийларнинг бундай айбловларни рад этишларига қарамай, журналистлар бунинг аксига ишонишади.

Маълум бўлишича, ҳукумат томонидан 20 дан ортиқ хорижий компания, шу жумладан, Исроилнинг “NSO Group” ва Италиянинг “Hacking Team” компаниясидан ДТ сотиб олинган. Расмий равишда ундан фақат жиноятчиликка қарши курашда фойдаланиш мумкин. Бироқ коррупционер амалдорлар бундан матбуотга босим ўтказиш учун фойдаланган ва картеллар ўз мақсадлари учун сотиб олиши ёки пора эвазига полициядан яширин тингловчи мослама («прослушка»)га "буюртма беришлари" мумкин эди.

2014 йилда бир неча мексикалик журналистлар одатда террористларни кузатиш ва эшитишда фойдаланилган “Pegasus” дастури ёрдамида таъқиб қилинишида айблаб, ҳукумат вакилларини судга беришди. Таъкидланишича, бундай кузатувлар Мексика ҳукуматини танқид қилувчи ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар устидан олиб борилган.

"Чегара билмас репортёрлар" ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, Мексика 2020 йилда журналистлар ўлдирилиши бўйича биринчи бешталикка киради.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.