“Металл овчилари”ни кўрсангиз хабар беринг!
Ижтимоий тармоқларда кўчалар ва ундаги сув ва оқова тизимлари боғламали жойлари (колодец)нинг қопқоғи йўқлиги бўйича кўплаб маълумотлар тарқалмоқда. “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти бунга эътибор қаратиб, ҳолатни ўрганган ҳолда уни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқмоқда.
Хўш, бундай ҳолатнинг келиб чиқишига аслида нима сабаб бўлган? Оқова қудуқларининг қопқоқлари кимга ва нимага керак? Уни олишдан ким манфаатдор?
Сир эмаски, бу қудуқларнинг қопқоғини олиш ва жойига қўймасликдан масъул ташкилот манфаатдор бўлмайди. Чунки жамоатчилик назорати ва бошқа талаблардан келиб чиқиб, бу ҳолатда корхонанинг ўзи ўз маблағи эвазига яна қопқоқ қўйишга мажбур бўлади.
Халқ орасида “металл овчилари”, деган тушунча юради. Гапнинг очиғи, бунга биз ҳам бир эмас, бир неча бор гувоҳ бўлганмиз. Аслида улар қудуқларга қўйилган қопқоқларни олиб кетяпти? Бу билан мазкур ҳолатларнинг содир бўлишида аҳолининг ўзини айбламоқчи эмасмиз. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, шу ишга қўл ураётганлар ҳам афсуски, учраб турибди.
Шундай экан, оқова қудуқларининг қопқоқлари олиб кетилаётган жараёнга кўзингиз тушса, ишонч телефонларимиз орқали хабар беринг - 66 233-18-21, 66 237 -09-03.
"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ матбуот хизмати.