МИБ Ургут туманининг Дўстлик маҳалласидаги маиший чиқиндиларнинг олиб чиқилмаганига изоҳ берди
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни хорижий оммавий ахборот воситаларида “МИБ ходими аҳолидан емаган сомсага пул тўлашни талаб қилмоқда” сарлавҳаси билан хабар жойлаштирилган эди.
Унда Ургут тумани Дўстлик маҳалласи, Почвон кўчасидаги чиқинди олиб кетилмаётгани, бунинг қўни-қўшнилар пул йиғиб машина ёллаётгани, маҳалла раисининг вазиятдан хабари бўлса-да, ёрдам бермаётгани каби важлар билдирилган. Шунингдек, Бюронинг туман бўлими давлат инспекторлари томонидан ҳудуддаги хонадонларнинг жорий йил учун маиший чиқиндидан 160-180 минг сўмдан қарз экани, тўловни амалга ошириш талаб қилинаётгани айтилган.
Мазкур вазиятни ўрганиш жараёнида “Тоза ҳудуд” ДУК Ургут тумани филиали томонидан ҳудуддаги 25 та маҳаллада жами 11 346 та истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, бунинг учун 13 та автомашина бириктирилгани, режа-графикка асосан Дўстлик маҳалласига хизмат кўрсатиш ҳар ҳафтанинг сешанба кунига белгилангани аниқланди.
Бироқ жорий йилнинг 15-19 сентябрь кунлари корхонанинг ушбу маҳаллага бириктирилган автомашинаси таъмирланаётгани сабабли аҳолига хизмат кўрсатиш имконияти бўлмаган.
Дўстлик маҳалласининг Почвон кўчасида яшовчи фуқаро Ж.Содиқов, жорий йилнинг 16 сентябрь куни хорижий оммавий ахборот воситасига мурожаат этганини, ҳозирда “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан барча чиқиндилар олиб чиқиб кетилгани ва ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари машина келиб туришини маълум қилди.
Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси томонидан аҳоли эътирозларининг олдини олиш бўйича “Тоза ҳудуд” ДУК Ургут тумани филиалининг чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилиши ҳамда автомашиналарнинг белгиланган режа-графикка асосан хизмат кўрсатиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Мажбурий ижро бюроси.