МИБнинг туман бўлими мактаб биносида жойлашган. Бу эса табиий газ тармоғига ҳисоблагичсиз уланганлигини англатмайди

Ижтимоий тармоқларда «Жомбой туман МИБ идораси газ тармоғига ҳисоблагичсиз улангани...» айтилган хабар тарқалди.

Ушбу ҳолат Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. Аниқланишича, МИБнинг Жомбой тумани бўлими туманнинг Зарафшон маҳалласидаги 56-умумий ўрта таълим мактаб-интернати биносида фаолият юритмоқда. Лекин бу ҳолат туман бўлими табиий газ тармоғига ҳисоблагичсиз уланиб олганлигини англатмайди.

2018 йил 1 март куни Жомбой туманининг 56-мактаб-интернати ҳамда Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ўртасида тузилган 13-сонли шартномага мувофиқ, мактаб объектлари истеъмоли учун ўтказилган табиий газ қувурига ўрнатилган УБСГ-10-русумли электрон газ ҳисоблагич кўрсаткичи бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тўловларнинг тенг ярми МИБнинг туман бўлими томонидан мунтазам амалга ошириб келинмоқда.

Жорий йилнинг 1 март ҳолатига истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорлик мавжуд эмас.

Ижарага берилган бинодан фойдаланиш ва коммунал тўловларни амалга ошириш МИБнинг туман бўлими ва кўрсатилган мактаб-интернат ўртасидаги шартномавий муносабатлар асосида тартибга солинган.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси.