Миллий гвардия ходимлари имтиёзли кредитлар асосида автомашина олишлари мумкин
- 18.07.2019 14:05
- 726
- Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (596-сон, 17.07.2019 й.). Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва махсус унвонга эга ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспортларни сотиб олишга имтиёзли кредитлар берилади.
- Унга кўра, йилига 300 тагача автотранспорт сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредит берилади:
- кредит муддати – 5 йилгача;
- дастлабки бадал – автотранспорт қийматининг 20 фоизи миқдорида;
- кредит фоиз ставкаси – Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг плюс 2 фоиз миқдорида;
- кредит бўйича таъминот – сотиб олинадиган автотранспорт гаровга қўйилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 33 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа