Электр симлари қўл етар даражада осилиб қолган
- 10.08.2022 16:40
- 149
- Самарқанд
Қўшработ туманининг Чорлоқ маҳалласи, Болтамин қишлоғидан ёзяпмиз.
Симёғочларнинг эскирганидан тортиб, йўлларимизнинг абгорлигидан азият чекяпмиз. Муддатини ўтаб бўлган симёғочларни-ку бир амаллаб, уёқ-буёғидан хода, болор тиркаб турибмиз. Чунки бу борада туман электр тармоқлари корхонаси, туман ҳокимлигига қилган мурожаатларимиз жавобсиз қолаётганлигига кўникиб ҳам кетдик.
Бизни хавотирга солаётгани электр симларининг қўл етадиган даражада осилиб қолгани. Қир-адирларда мол боқишга ҳам қўрқиб қолдик. Аҳоли молларини ток ўрганига ҳам бир неча марта гувоҳ бўлганмиз. Фарзандларимизни мол боқишга юбориб, юрак ҳовучлаб ўтирамиз.
Тирикчилик ташвиши билан туман ёки шаҳарларга бориб келадиган бўлсак, абгор йўлларимиз сабаб одамлар ҳам, техникалар ҳам “ит азобини тортиш”га мажбур бўляпти.
Илтимос, мурожаатимизни мутасаддиларга етказиб қўйинг!
Болтамин қишлоғи фуқаролари.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа